Ўзбекистонлик боксчи қиз турнирни ғалаба билан бошлади
Спорт
−
04 Октябрь 2019
4639Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 69 килограмм вазнли ўзбекистонлик боксчи Шаҳноза Юнусова тожикистонлик Идимоҳ Холовага қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 октябрь куни Россиянинг Улан-Уде шаҳрида FSKда бокс бўйича XI Жаҳон чемпионати очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақада 57 мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчилар 10 вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионати 3 дан 13 октябргача бўлиб ўтади.
LiveБарчаси