Ўзбекистонлик боксчи қиз турнирни ғалаба билан бошлади

Sport

image

Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 69 килограмм вазнли ўзбекистонлик боксчи Шаҳноза Юнусова тожикистонлик Идимоҳ Холовага қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 октябрь куни Россиянинг Улан-Уде шаҳрида FSKда бокс бўйича XI Жаҳон чемпионати очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада 57 мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчилар 10 вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионати 3 дан 13 октябргача бўлиб ўтади.


Rate Count

70

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic