Ўзбекистонлик боксчи IBA камари учун даъвогарлик жангида қатнашади
Спорт
−
15 Февраль
7000Эртага, 16 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бокс бўйича IBA Champions Night турнири бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Ўзбекистон вакили Миразизбек Мирзаҳалилов элиминатор жангида рингга кўтарилади.
Ярим енгил вазнда Мирзаҳалиловга профбоксда ҳали мағлубиятга учрамаган мексикалик Луис Родригес рақиблик қилади. Ғолиб жангчи IBA камари учун мажбурий даъвогарга айланади.
Жанглар рўйхати:
Шаробиддин Атаев (Россия) - Алфонсо Гомингес (Озарбайжон) IBA чемпионлик камари учун;
Шавкат Раҳимов (Тожикистон) - Эдуардо Нунес (Мексика) енгил вазн IBF элиминатор жанги;
Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) - Луис Родригес Окана (Мексика) ярим енгил вазн IBA элиминатор жанги;
Баҳодир Усмонов (Тожикистон) - Лал Чу Ин (Тайвань) енгил вазн IBF Осиё камари учун;
Муҳаммад Ёқубов (Тожикистон) - Давид Чалабиев (Озарбайжон) рейтинг жанги;
Маълумот учун, 28 ёшли Мирзаҳалилов профбоксда жами 4 марта рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган. У охирги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентда хитойлик Рунки Жоуга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди. Унинг эртанги рақиби Луис Родригес эса профрингда 15 та жанг ўтказган ва ҳали мағлубиятга учрамаган. Родригес ҳам охирги марта ўтган йилнинг ноябрь ойида рингга кўтарилиб, никарагуалик рақибини ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан зафар қучган.
LiveБарчаси