Ўзбекистонлик 22 нафар боксчи Кубага жўнаб кетди
Спорт
−
06 Ноябрь 2019
5152Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Куба пойтахти Гавана шаҳрига жўнаб кетди. Спортчилар аллақачон манзилга етиб бориб, машқларни бошлаб юбордилар.
Жорий йилнинг 21 ноябрига қадар давом этадиган йиғинда чарм қўлқоп усталари мезбон боксчилар билан бирга машғулот олиб борадилар.
Кубага жўнаб кетган терма жамоа вакиллари билан танишинг:
Баҳодир Жалолов
Бобо-Усмон Батуров
Иқболжон Холдоров
Шаҳобиддин Зоиров
Аброр Қодиров
Миразизбек Мирзаҳалилов
Абдумалик Халаков
Элнур Абдураимов
Отабек Холматов
Асадхўжа Мўйдинхужаев
Шунқор Абдурасулов
Жаҳонгир Раҳмонов
Исроил Мадримов
Фанат Қаҳрамонов
Одилжон Аслонов
Дилшодбек Рўзметов
Козимбек Мардонов
Санжарбек Турсунов
Мадиёр Саидрахимов
Лазизбек Муллажонов
Жамшид Худойберганов
Темур Саидов
Уларга Марат Қурбанов, Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев, Баҳодир Эркаев, Фаррух Қиличев, Истам Кабинов, Илёс Раҳимжонов, Абдувохид Жалолов дан иборат мураббийлар гуруҳи ва шифокор Комилжон Расулов ҳамроҳлик қиляпти.