Ўзбекистонга ютқазган жамоа Жаҳон чемпионатига йўл олди

Спорт

image

Айни кунларда Ўзбекистонда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 11 март куни турнирнинг чорак финал ўйинлари старт олди.

Дастлабки чорак финал ўйинида Эрон вакиллари ироқлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий дақиқасида дарвозалар дахлсиз қолди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ироқ футболчиси Али Жассим рақиб дарвозасига гол уриб, жамоасига Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.

Ироқ U-20 жамоаси мусобақани Ўзбекистон жой олган “А” гуруҳида бошлаган эди. Ўзбекистон ва Ироқ жамоалари гуруҳ босқичи 2-тур доирасида тўқнаш келган ва баҳс мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланганди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 жамоаси чорак финалда Австралияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19:00 да пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг