Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво оқими кириб келади
Бу қизиқ
−
10 Март 2021
68633Жорий йилнинг 13-14 март Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
13-14 март Республикада ёғингарчилик (14 мартга ўтар кечаси ёмғир қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
14-15 мартда ҳарорат кечалари 2-7° совуққача, кундуз кунлари 2° совуқ 3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуққача, кундуз кунлари 2-7° совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуққача, кундуз кунлари 0-5° совуққача пасаяди.
13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
LiveБарчаси