Ўзбекистонга ноқонуний қурол олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” божхона пости орқали ноқонуний равишда қурол олиб кирилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган. Натижада мазкур автотранспорт воситасининг юкхонасидан 1 дона “Макаров” русумли тўппонча, 2 дона тиғли совуқ қурол, турли хил ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда республикамиз ҳудуди орқали транзит равишда олиб ўтиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги уйида ноқонуний 3 дона “Макаров” ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар сақлаган шахс ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

божхона қурол ноқонуний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made