Ўзбекистонга нисбатан террорчилик хуружи хавфи сақланиб қолмоқда – ДХХ раиси
Жамият
−
15 Январь 9215 1 дақиқа
Хориждан ҳамон Ўзбекистонга нисбатан террорчилик хуружлари асосий таҳдидлигича қолмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов жорий йилнинг 13 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.
“Жаҳонда ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий зиддиятлар кучайиши фонида минтақамиз, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам террорчилик хуружлари асосий таҳдид бўлиб қолмоқда. Ўчоқли ҳудудлардаги террорчилик ташкилотларининг республикамизга нисбатан қўпорувчилик интилишлари сақланиб қолмоқда”, дейди генерал.
Унинг қайд этишича, диний-экстремистик оқимлар вакиллари томонидан интернет орқали радикал ғояларни тарғиб қилиш ёшлар, айниқса, хориждаги мигрантларни ўз сафига ёнлаш камаймаяпти.
“Ўтган йили Ўзбекистонда ва хорижда амалга оширилиши режалаштирилган 11 та терактнинг олди олинди. Уларга алоқадор 11 нафар Марказий Осиёлик шахснинг деструктив фаолиятига чек қўйилди”, дейди Қурбонов.
Унинг алоҳида урғулашича, бугунги кунда виртуал макон, айниқса, ижтимоий тармоқлар аҳоли орасида деструктив ғояларни тарқатувчи асосий манбага айланиб, диний вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, давлат чегараси орқали трансчегаравий таҳдидлар ва наркотрафик, қурол-яроғ, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ўз долзарблигини йўқотмаяпти.
Live
Барчаси