Ўзбекистонга қарши ўйнаган Камерун Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан бош тортди
Спорт
−
24 Май 2023
4972Камерун ҳукумати футбол бўйича мамлакат миллий терма жамоасининг Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда “Sport Express” хабар берди.
Қайд этилишича, ўртоқлик ўйини жорий йилнинг 15 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Камерун ҳукуматининг қарорига кўра, матч бекор қилинган. Ўйиннинг тақиқланиши сабаби очиқланмаган. Катта эҳтимол билан бунда сиёсий сабаблар роль ўйнаган бўлиши мумкин.
Россия терма жамоаси ўз тарихида икки бор Камерун билан тўқнашган. АҚШда ўтказилган 1994 йилги мундиалда икки терма жамоа бир гуруҳдан ўрин олган ва ўзаро ўйинда Европа вакиллари йирик 6:1 ҳисобида африкаликларни мағлуб этган. Бу Россия терма жамоасининг ўша турнирдаги ягона ғалабаси бўлган. Ҳозирча сўнгги қарама-қаршилик эса 2011 йилда бўлиб, ўртоқлик ўйинида майдонга тушган терма жамоалар дурангга имзо чеккан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг сентябрь ойида Жанубий Кореядаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Камерун билан ўртоқлик ўйини ўтказган ҳамда Хожимат Эркинов ва Остон Ўруновларнинг голлари эвазига ишончли ҳисобда ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси