Ўзбекистонга Эрондан жуда илиқ ҳаво кириб келади
Бу қизиқ
−
21 Ноябрь 2022
24227Ҳафта ўртасида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологияя хизмати маркази хабар берди.
Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида фронтал булутли чизиқлар ўтишида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати +13-15 даража илиқ, жанубда +18-21 илиқ атрофида бўлади.
Эртага, 22 ноябрдан бошлаб ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони +6-8 га кўтарилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 22 ноябрь кини +15-17 илиқгача, сўнг эса 18-20 илиқгача, баъзи жойларда +23 илиқгача кўтарилади.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида 22 ноябрга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.
21-22 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Бугун ва эртага республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
LiveБарчаси