Ўзбекистонга 24 соат ичида 2 миллион доза вакцина олиб келинди

Жамият

image

Бугун, 6 август куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан 1 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Ўзбекистонга навбатдаги 1 миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилгани ҳақида хабар берилганди

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза;
  • 27 апрелда — 1 миллион доза;
  • 18 майда —  1 миллион доза;
  • 19 майда —  500 минг доза;
  • 10 июнда — 1 миллион доза;
  • 29 июнда — 1 миллион доза;
  • 30 июнда — 1 миллион доза;
  • 20 июлда — 1 миллион доза; 
  • 21 июлда 1 миллион доза доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан: 

  • 370 минг дозаси “Спутник V”, 
  • 710 минг дозаси AstraZeneca, 
  • 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  •  3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шунингдек, кеча, 5 август куни эмлашлар миқдори 426 минг дозадан ортиб, кунлик вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг