Бош вазир эмланган вакцинадан 1 миллион доза олиб келинди

Жамият 6128
image

Бугун, 5 август куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан 1 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 21 июлда 1 миллион доза;
  • 27 мартда — 1 миллион доза;
  • 27 апрелда — 1 миллион доза;
  • 18 майда —  1 миллион доза;
  • 19 майда —  500 минг доза;
  • 10 июнда — 1 миллион доза;
  • 29 июнда — 1 миллион доза;
  • 30 июнда — 1 миллион доза;
  • 20 июлда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан: 

  • 370 минг дозаси “Спутник V”, 
  • 710 минг дозаси AstraZeneca, 
  • 9,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам бошқа юқори мартабали амалдорлар каби ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан биринчилардан бўлиб эмланган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 3
t
×