Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
Жамият
−
27 Апрель 2021
2008Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси шу йилнинг 27 март куни келтирилган эди.
Маълум қилинишича, шу кунгача Ўзбекистонда вакцинация жараёнлари учун жами 1660 минг доза вакцина захирасидан фойдаланилмоқда. Айни пайтгача эмланган 565 минг нафардан ортиқ аҳолининг 46 фоизи, яъни 263 минг нафардан ортиғи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.
ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 65 ёш ва ундан катта ёшдаги эмланивчилар орасида 148 минг нафардан ортиқни, тиббиёт ходимлари орасида 114 минг нафардан ортиқни ташкил қилган.
“Кеча, 26 апрель куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланган фуқаролар сони 14 522 нафарни ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 68 фоизга етгани ҳам эътиборга лойиқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинган эди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги патриясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси