Ўзбекистондан Россия, Хитой ва қўшни давлатларга янги автобус қатнови йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Хитойга янги автобус қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш режалаштирилган.

Янги қатновлар қуйидаги халқаро йўналишларда ташкил этилади:

Қозоғистонга

  • Бухоро – Туркистон;
  • Урганч – Ақтау;
  • Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали).

Тожикистонга

  • Самарқанд – Душанбе;
  • Бухоро – Душанбе.

Қирғизистонга

  • Андижон – Ўш;
  • Андижон – Жалолобод;
  • Андижон – Арсланбоб;
  • Косонсой – Жалолобод;
  • Бухоро – Бишкек.

Россияга

  • Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва;
  • Урганч – Нукус – Уфа;
  • Нукус – Краснодар;
  • Тошкент – Уфа;
  • Тошкент – Краснодар.

Хитойга

Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.

Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар томонидан юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга ошириш истагидаги хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда Транспорт вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирларининг уч томонлама учрашуви ҳақида хабар берилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

автобус қатнови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг