Ўзбекистондан Москвага авиачипта нархи қанча бўлиши очиқланди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистондан Москвага мунтазам авиақатновлар тиклангани ҳақида хабар берган эдик. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ушбу рейс чипталарининг нархи қанча бўлишини очиқлади.

Маълум қилинишича, Тошкентдан Москвага йўналтирилган рейс чипталарининг нархи 4 млн 200 минг сўмдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади.

Мазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга келишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЦР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади. 

Мазкур рейсга Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдан Россияга киришга чеклов қўйилмаган, Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

825

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг