Ўзбекистондан Москвага мунтазам авиақатновлар тикланди
Жамият
−
07 Апрель 2021
23867Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга келишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЦР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади.
Мазкур рейсга Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдан Россияга киришга чеклов қўйилмаган, Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.
Авиакомпания тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмасликни сўраган. Чиптада кўрсатилган ва сиз тўлаган нархни таққослаш “қаттиқ” тавсия этилган. Авиачипта авиакомпаниянинг расмий сайтида харид қилинса, 3 фоиз чегирма амал қилади.
LiveБарчаси