Ўзбекистондан Хитойнинг яна 4 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатновчи авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда 

Пекинда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Хитой фуқаро авиацияси билан учрашуви чоғида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Хусусан, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларни кўпайтириш, тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлар географиясини кенгайтириш ва амалга оширилаётган рейсларни Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатновчи авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш, икки давлат авиация ҳукумати ўртасидаги мавжуд келишувга Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тянзин каби рухсат этилган шаҳарлар қаторига авиакомпаниялар парвозларни амалга оширишда Циан, Саня, Иу ва Ченду шаҳарларини қўшиш масаласида ҳам келишиб олинган.

Авиакомпаниялар рейсларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш юзасидан келишувга эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Хитой Авиақатнов Тошкент-Пекин

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг