Ўзбекистондаги зилзилада талафотлар бўлдими? ФВВ маълумот берди
Жамият
−
21 Март 2023
56576Аввал хабар берганимиздек, бугун, 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаган. Бино ва иншоотларга зарар етмаган.
“Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Баъзи-баъзида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради”, дейилади хабарда.
Зилзила координаталари:
• 36,41 градус шимолий кенглик;
• 70,98 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 561 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
• Сурхандарё вилоятида 5-6 балл, 342 км.
• Фарғона вилоятида 5 балл, 447 км.
• Сирдарё вилоятида 5 балл, 493 км.
• Жиззах вилоятида 5 балл, 496 км.
• Андижон вилоятида 5 балл, 500 км.
• Самарқанд вилоятида 5 балл, 504 км.
• Наманган вилоятида 5 балл, 514 км.
• Қашқадарё вилоятида 5 балл, 532 км.
• Тошкент шаҳрида 5 балл, 561 км.
• Навоий вилоятида 5 балл, 639 км.
• Бухоро вилоятида 5 балл, 684 км.
• Хоразм вилоятида 4-5 балл, 1060 км.
• Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл, 1184 км.
LiveБарчаси