Ўзбекистондаги ўртача ойлик қанча?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи  2092,6 минг сўмни ташкил этмоқда. 

Юқорида келтирилган иш ҳақи суммасига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган. Шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Айтишларича, ўртача ойлик 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 30,1% га ўсган. 

Республика бўйича 2019 йил январь-июнь ойларида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати соғлиқни сақлашда 37,2%, таълим соҳасида 35,3%, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида 31,8%, саноатда 23,0% ва қурилишда 22,9% кузатилди.  

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2971,9 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 142,0%) ташкил этган. 

Навоий вилоятида 2659,5 минг сўмни (127,1%) ва Тошкент вилоятида 2300,7 минг сўмни (109,9%) ташкил этган бўлса, Самарқанд вилоятида 1738,2 минг сўмни (83,1%), Сурхондарё вилоятида 1722,8 минг сўмни (82,3%), Наманган вилоятида 1720,0 минг сўмни (82,2 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат статистика қўмитаси Ойлик маош

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг