Ўзбекистондаги ОТМларда “бюджет” бўйича қабул квоталари тасдиқланди
Жамият
−
17 Июнь 2023 9613 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Унга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Шунингдек, тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар тўлов контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлаши белгиланди.
Муҳсинжон Умурзоқов
Live
Барчаси