Ўзбекистондаги карантин марказларидан қочишга уринишлар кузатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 март куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан “Москва-Тошкент” поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган Наманган вилоятида (1995 йил) туғилган фуқаро Aббосов М.Р. Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган эди.

Маълумотларга кўра, ушбу фуқаро бугун, 21 март куни соат 15:30 да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаган ва карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган. У карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

“Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Бундан аввал Паркент туманида яшовчи 1954 йилда туғилган фуқаро Т. Э. Самарқанд вилоятида ташкил этилган карантин марказидан қочишга ўринади. У 19 март куни Россия Федерациясининг Самара шаҳридан Ўзбекистонга поезд орқали кириб келган эди.

Ҳозирда ушбу шахс ўз уйида ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида изоляцияга олинган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 257(1)-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон карантин

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг