Ўзбекистондаги барча хиёбонларда бепул Wi-Fi ўрнатилади
Жамият
−
28 Июнь
3260Ўзбекистондаги ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларда бепул Wi-Fi ўрнатилади. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олиниши айтилиб, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилиши айтилганди.