Ўзбекистондаги 8 та банк жаримага тортилди
Жамият
−
18 Октябрь 2025 5833 1 дақиқа
Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширувларида бир неча қоидаларга риоя қилинмагани учун 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди. Бу ҳақда Марказий банкнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг сентябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 43 та масала кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган.
Масалан, текширувларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмагани учун 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Қолаверса, пруденциал норматив талабларга риоя этилмагани, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмагани ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан TBC bank'га нисбатан 615,0 млн сўм, Davr bank'га нисбатан 931,0 млн сўм ва Hamkorbank'га нисбатан 955,0 млн сўм миқдорида жарима санкцияси қўлланилганди.