Ўзбекистондаги 2 та ОТМга ректор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори билан Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтига ректорлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унга кўра:

  • Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Фарғона давлат университети ректори этиб;
  • Дилноза Шавкатовна Хўжаева Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Фарғона давлат университетининг ректори Равшан Мақсудов ва Қўқон давлат педагогика институтининг ректори Мамиржон Отажонов лавозимларидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ректор

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг