Ўзбекистондаги 2 та ОТМга ректор тайинланди
Local
−
11 June 2021 9036 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори билан Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтига ректорлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра:
- Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Фарғона давлат университети ректори этиб;
- Дилноза Шавкатовна Хўжаева Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Фарғона давлат университетининг ректори Равшан Мақсудов ва Қўқон давлат педагогика институтининг ректори Мамиржон Отажонов лавозимларидан озод этилганди.
Live
All