Ўзбекистондаги 1765 та масжидда Қуръон хатм қилинади

Олам

image

Ўзбекистон бўйлаб бугун, 16 март куни 1765 та масжидда Қуръони карим хатмона маросимлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 27 кун давомида 1765 та масжидда қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Ўзбекистон бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда ҳамма бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистондаги 1 762 та масжидда “Хатми Қуръон” тадбирлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қуръон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг