Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 август куни 04:00 да Ўзбекистон Республикасида 3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 25 км жануби-шарқда. Магнитуда: 2,9. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Паркент тумани, Тошкент вилояти. Зилзила координаталари: 41,12 градус шимолий кенглик; 69,45 градус шарқий узунлик. Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл.
 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Юқори Чирчиқ туманида 2-3 балл, 7 км.
  • Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 11 км.
  • Нурафшон шаҳрида 2 балл, 12 км.
  • Бектемир туманида 2 балл, 16 км.
  • Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 20 км.
  • Яшнабод туманида 2 балл, 20 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг