Ўзбекистонда юқори аномал иссиқ қайд этилди
Бу қизиқ
−
30 Июнь 2022
19023Кеча, 29 июнь куни Навоий вилояти ҳаво ҳарорати 47,1 даражагача кўтарилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулахатов маълум қилган.
Маълумотларга кўра, “Машиқудуқ” метеорология станциясида соат 13:20 да ҳаво ҳарорати 47,1 даражага етган.
Қашқадарё вилоятидаги “Муборак” об-ҳаво станциясида маҳаллий вақт билан соат 16:20 да ҳаво ҳарорати +45,9 даражага етган. “Қарши” метеорология станциясида ҳаво ҳарорати +43,4 ни ташкил қилган.
Бухоро вилоятидаги “Ўгитма” об-ҳаво станциясида соат 16:00 да +46,6 даража, Сирдарёдаги “Оқолтин” агрометеорология постида эса +46 даража иссиқ қайд этилган.
Айтиш жоизки, Ўзбекистонда метеорологик кузатишлар давомида энг юқори ҳарорат (48-49 даража) Қизилқум чўлида (1983 йил июль) ва Термиз шаҳри ҳудудида (1914 йил июнь-июль) қайд этилган.
Тошкентда максимал +44,6 даража иссиқ 1997 йил 18 июлда қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь