Ўзбекистонда Youtube, Facebook, Telegram ва Instagram блокланди
Жамият
−
03 Ноябрь 2021
50485Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистонда Telegram. Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари ва YouTube видеохостинги фаолиятида узилишлар кузатила бошланди.
Аҳамиятлиси, мазкур ижтимоий тармоқлар VPN дастури билан муаммосиз ишлаётгани айтилмоқда.
QALAMPIR.UZ бу узилишларга Ўзбекистон ҳукуматининг алоқаси бор-йўқлигига аниқлик киритиш мақсадида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Матбуот котиби билан боғланганда, у инспекциянинг бунга дахли йўқ эканини маълум қилди.
Бироқ, бугун, 3 ноябрдан бошлаб, Мой Мир, Одноклассники, Youtube, Facebook, Telegram, Instagram ва Linkedln каби мессенжер ва ижтимоий тармоқлар ҳам Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган. Бу реестрни эса Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси юритади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган “Twitter”, “TikTok” “WeChat” “Skype” “ВКонтакте” каби ижтимоий тармоқлар блокланганди.
LiveБарчаси