Ўзбекистонда йигит-қизлар асосан қайси ёшда оила қуряпти?
Жамият
−
28 Сентябрь 2022
28916Ўзбекистонда қизлар ва йигитлар асосан 20-30 ёш оралиғида оила қурмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2022 йилнинг январь-август ойларида 20 ёшгача бўлган қизлардан 49 272 нафари, йигитлардан 1 753 нафари оила қурган. 20-30 ёш оралиғидаги 98 619 нафар қиз ва 134 500 нафар йигит никоҳдан ўтган.
Шунингдек, 8 ойда 31-40 ёшгача бўлган 13 740 нафар аёл ва 19 611 нафар эркак оила қурган.
Статқўмга кўра, 41-50 ёшгача бўлган 2 923 нафар аёл ва 5 740 нафар эркак ҳам никоҳдан ўтган. 51 ёш ва ундан катталар орасида эса 922 нафар аёл ва 3 872 нафар эркак янги оила қурган.