Ўзбекистонда янги йўл белгиси пайдо бўлдими? ЙҲХББ изоҳ берди
Жамият
−
18 Ноябрь 2021
20728Ижтимоий тармоқларда янги йўл белгиси жорий қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бунга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, янги йўл белгиси ҳақидаги гаплар асоссиз. Негаки, у йўл белгиларини тасдиқловчи ҳужжатларда назарда тутилмаган.
“Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ маълум қилади, ушбу белги ГОСТ 23457-86 талабларида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш” тўғрисидаги 370 сон қарорида ҳам мавжуд эмас”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси