Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳаша кўра, фахрий унвон гидрометеорология ва атроф табиий муҳит мониторинги соҳасини ривожлантириш, гидрометеорлогик ишлаб чиқаришни кенгайтириш, гидрометеорология соҳаси моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, гидрометеорология ишларини амалга оширишда замонавий ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун гидрометеорология тармоғининг юқори малакали гидрометеорологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ҳужжатда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” кўкрак нишони тавсифи келтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

унвон

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг