Ўзбекистонда янги ноёб ўсимлик тури топилди

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги 80 йилда илк бор Айиқтовон туркумига кирувчи янги тур кашф этилди. Ушбу ноёб тур Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти олимлари томонидан Сурхондарё  вилоятининг Бойсун тоғларидан топилди ҳамда унга “Ранункулус тожибаевии” деб ном берилди.

Ўзбекистон флорасида Айиқтовон (Ранункулус) туркумга мансуб бўлган мазкур туркумга кирувчи энг охирги янги тур 1941 йил аниқланган бўлиб, “Ранункулус введенскйи”  деб номланган.

2022 йил 1 апрелда ботаника соҳасида машҳур журналлардан бири “PhytoKeys” журналида мазкур янги ўсимлик турига бағишланган мақола чоп этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг