Ўзбекистонда яна ниқоб тақиш мажбурий бўлиши мумкин, фақат...

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кундан-кунга ортмоқда. Хусусан, кеча, 28 июнь ҳолатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 нафарга ортиб, жами касалланганлар сони 240667 нафарни ташкил этмоқда. 

Табиийки, ҳаммани яна карантин жорий этиладими, ниқоб тақиш яна мажбурий бўладими, деган саволлар қийнамоқда. Ушбу саволларга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ ССВ  ҳузуридаги санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов билан боғланди. 

“Ниқоб тақиш режимига яна қайтишимиз мумкин, фақатгина Республика махсус комиссиянинг протоколи ёки баённомасига асосан. Ниқоб тақиш бўйича қарор чиқаришга Соғлиқни сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳаққи йўқ. 

Ҳар бир чора-тадбир республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинганидан кейин амалиётга тадбиқ этилади”, дейди Қурбонов. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг ниқоб тақиши мажбурийлиги истисно қилиниб, ихтиёрийлик тартибига ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1820

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг