Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик ташкил этилади
Жамият
−
03 Май 2019
6129Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи вақтида маълум қилди.
”Ижтимоий соҳадаги узоқ вақтдан бери ҳаммамизни қийнаб келган бир муаммо яъни Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этиш масаласи ҳам 2019 йил Давлат дастурига киритилган.
Мазкур масала бўйича Депутатлар ва Сенаторларимиз тавсияларини берганлар. Бош вазиримизнинг мазкур масала юзасидан аниқ топшириқлари чиқди. Албатта қисқа муддатларда мазкур топшириқ бажарилади”, дея гапириб ўтган Абдуҳакимов.