Ўзбекистонда яна бир шаҳар “ёпилди”, карантин кескин кучайтирилди

Жамият

image

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жорий йилнинг 28 июнь куни соат 00:01 дан бошлаб карантин чоралари кескин кучайтирилди. Бунга қўшни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани сабаб бўлган.

Шаҳар ҳудудида 28 июнь соат 00.01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга чегарадош Ховос тумани Янгиер маҳалласидан (Пахтакор кўчасида), Туркистон маҳалласидан (Тинчлик кўчасида), Янгиер шаҳар Ободюрт маҳалласида Янги аср ва А.Темур кўчалари, Пахтакор ва А.Темур кўчалари, Шодлик маҳалласида А.Навоий ва Янгибоғ, Талабалар ва Янгибоғ кўчалари кесишган жойда шаҳарга кириш енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда блок постлар ўрнатилади ҳамда бу кўчаларга автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши қисман чекланади.Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Янги ташкил этилган блок постларда шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфикцияловчи постлар ташкил этилади.

Шаҳарга кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

Шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мудофаа ишлари бўлими томонидан қўшимча равишда шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори, савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Мулкчилик ва идоравий бўйсинувидан қатъи назар шаҳардаги барча ташкилот корхона ва муассасалар раҳбарларига карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича шахсан биринчи раҳбарлар масъул этиб белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

999

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг