Ўзбекистонда яна бир монополист компания тугатилди
Жамият
−
28 Март 2019
9746Аввалроқ, Президент "Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги қарорини имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, “Ўзбекэнерго” учта акциядорлик жамиятига бўлиниши белгиланди.
Қарорга мувофиқ, "Ўзбекэнерго" АЖ базасида:
- Иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти;
- Тугатилаётган "Ўзэлектртармоқ" УК ва "Энергосотиш" филиали негизида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти;
- Электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ташкил этилади.
"Ўзбекэнерго" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари ва улушлари 2019—2021 йиллар давомида белгиланган тартибда сотиш мақсадида баланс қиймати бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади.
Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича комиссия ишчи органи сифатида Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Лойиҳа офиси фаолиятига электр энергетика тармоғини ислоҳ қилиш соҳасидаги халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда мутахассисларни жалб этилади.
LiveБарчаси