Ўзбекистонда вазирлик мулозими 6 минг доллар билан ушландими?
Жамият
−
06 август 4247 1 дақиқа
Бугун, 6 август куни Telegram-каналларда бир вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси раҳбари 6000 АҚШ доллари билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди.
“Бир-биридан мустақил турли манбалар орқали катта бир вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси раҳбари 6000 АҚШ доллари билан қўлга олингани ҳақида хабарлар етиб келмоқда. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий ахборот берилмаган”, дейилади Telegram-каналларда сиздирилган хабарларда.
Бош прокуратурага кўра, ушбу хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Улар асоссиз бўлиб, ўз тасдиғини топмаган.
“Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий манбаларда эълон қилинган ахборотларга таянишларини ҳамда текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейилади Бош прокуратура муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Келес” темир йўл чегара божхона пости инспектори 3 минг АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олинганди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август