Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар қанча?
Жамият
−
18 Февраль 2022
7911Жорий йилнинг 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзберкистонда ўзини ўзи банд қилганлар 1 млн 324 минг 31 нафарга етди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 январидан 16 февралига қадар 132 минг 47 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бу борада Фарғона (20 минг 295 нафар), Самарқанд (18 минг 988 нафар), Андижон ( 13 минг 901 нафар), Жиззах (10 минг 647 нафар) ва Тошкент вилояти (10 минг 362 нафар) етакчилик қилмоқда.
Фаолият турларини шартли равишда соҳаларга бўлиш мумкин:
• Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 50691;
• Саноат йўналиши бўйича 32707;
• Маиший хизматлар бўйича 23641;
• Ижтимоий йўналиш бўйича 15183;
• Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича 7551;
• Ахборот-коммуникация йўналиши бўйича 2274 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.
LiveБарчаси