Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар қанча?

Local

image

Жорий йилнинг 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзберкистонда ўзини ўзи банд қилганлар 1 млн 324 минг 31 нафарга етди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 январидан 16 февралига қадар 132 минг 47 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бу борада Фарғона (20 минг 295 нафар), Самарқанд (18 минг 988 нафар), Андижон ( 13 минг 901 нафар), Жиззах (10 минг 647 нафар) ва Тошкент вилояти (10 минг 362 нафар) етакчилик қилмоқда.

Фаолият турларини шартли равишда соҳаларга бўлиш мумкин:

•  Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 50691;

•  Саноат йўналиши бўйича 32707;

•  Маиший хизматлар бўйича 23641;

•  Ижтимоий йўналиш бўйича 15183;

•  Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича 7551;

•  Ахборот-коммуникация йўналиши бўйича 2274 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.


Tags

Rate Count

261

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends