Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда 28 февраль куни  ҳукуматнинг 72-Ф сонли тегишли фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, бутун Ўзбекистонда Рамазон ойида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида  “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори билан жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. 

Ҳашардан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.

Қайд этиш жоиз, умумхалқ хайрия ҳашари ҳафтанинг жума ва шанба кунларига тўғри келмоқда. 

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан ҳашарлар Президентнинг тегишли қарори ёки умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори мавжуд бўлгандагина ўтказилиши мумкин.

 Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар ташкил этиш ва ўтказиш фақат ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Рамазон ойи умумхалқ хайрия ҳашари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг