Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда кеча, 13 август куни ҳукуматнинг 516-сонли тегишли фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, бутун Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида жорий йилнинг 22-23-август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ҳашардан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.

Қайд этиш жоиз, умумхалқ хайрия ҳашари ҳафтанинг жума ва шанба кунларига тўғри келмоқда. 
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан ҳашарлар Президентнинг тегишли қарори ёки умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори мавжуд бўлгандагина ўтказилиши мумкин. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар ташкил этиш ва ўтказиш фақат ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, унга мувофиқ, ҳашарлар қатъий равишда ҳашар иштирокчилари ишлаётган ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилади. Ҳашарлар доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга солиш бўйича ишлар олиб борилади, бундан бошқа барча турдаги жамоат ишларига, шу жумладан қурилиш, таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этиш қатъиян тақиқланади.

Бундан ташқари, автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув обектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш обектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

умумхалқ хайрия ҳашари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг