Ўзбекистон ОТМларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланиши ростми? Вазирлик изоҳ берди
Жамият
−
02 Апрель 2020
15581Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур хабарларни асоссизлигини маълум қилди.
"Талабаларнинг олий таълим муассасаларига қайтиши Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, мамлакатимиздаги карантин ҳолатининг бекор қилинишига боғлиқ" дейилади вазирлик хабарида
Таъкидлашича, вазирлик “Mening Yurtim” телеканали билан ҳамкорликда “Аудитория”, “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда “Теледарс” кўрсатувлари йўлга қўйилган. Шунингдек, Telegram мессенжерида @education_online канали ташкил этилган.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига сабаб бўладиган маълумотлар тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, юқумли касалликлар ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазо кучайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь