Ўзбекистонда уч ойда 86,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Жамият
−
01 Апрель 2022
4041Жорий йилнинг январь-март ойларида avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизими орқали 86,7 млрд сўмлик 40 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Товар-хомашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви ўтган йилга нисбатан сон жиҳатдан 27 фоизга, ҳажми бўйича – 40 фоизга ўсган. Сотилган авторақамларнинг ўртача бошланғич ва сотув нархлари ўртасидаги тафовут 47 фоизни ташкил қилган.
Маълумот учун, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2021 йилнинг I чорагига нисбатан 50,6 фоизга ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса қарийб уч маротабага ўсиб, 26,7 трлн сўмни ташкил қилган.
LiveБарчаси