Ўзбекистонда уч ойда 86,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
−
01 April 2022 5007 1 minute
Жорий йилнинг январь-март ойларида avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизими орқали 86,7 млрд сўмлик 40 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Товар-хомашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви ўтган йилга нисбатан сон жиҳатдан 27 фоизга, ҳажми бўйича – 40 фоизга ўсган. Сотилган авторақамларнинг ўртача бошланғич ва сотув нархлари ўртасидаги тафовут 47 фоизни ташкил қилган.
Маълумот учун, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2021 йилнинг I чорагига нисбатан 50,6 фоизга ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса қарийб уч маротабага ўсиб, 26,7 трлн сўмни ташкил қилган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November