Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 266 478 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 мингга кам дегани. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган статистикада келтирилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • шаҳар жойларда – 136 060 нафар;
  • қишлоқ жойларда – 130 418 нафар.

Маълумот учун, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Жами тирик туғилганларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича бўлган:

  • шаҳар жойларда − 139,3 минг нафар;
  • қишлоқ жойларда − 135,2 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, Статистика агентлигининг Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларига доир ҳисоботида ўтган йилнинг 9 ойида туғилиш камайиб, вафот этганлар сони ошгани қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

туғилиш кўрсаткичи тирик туғилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг