Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерликни реклама қилган 10дан ортиқ сайт блокланди
Жамият
−
04 Ноябрь 2021
8788Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланди. Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.
Маълум бўлишича, агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 19 мингдан зиёд ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 10 минг ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган. Хусусан, ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, 168 ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти реклама қилинганлиги аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва АОКА ҳамкорлигида амалга оширилган чоралар туфайли 10 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь