Ўзбекистонда тезюрар поездларнинг чипта нархи қимматлади
Жамият
−
05 Январь
617920 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тезюрар поездларининг чипта нархи 20 фоизга ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўллари маълум қилди.
Қайд этилишича, чипта нархлари ошишига темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси – ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темирйўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш сабаб қилиб кўрсатилган. “Афросиёб” юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:
Тошкент – Бухоро – Тошкент
- VIP – 636 000 сўм
- Бизнес – 462 000 сўм
- Эконом – 336 000 сўм
Тошкент – Қарши – Тошкент
- VIP – 534 000 сўм
- Бизнес – 390 000 сўм
- Эконом – 282 000 сўм
Тошкент – Самарқанд – Тошкент
- VIP – 396 000 сўм
- Бизнес – 276 000 сўм
- Эконом – 204 000 сўм этиб белгиланди.
“Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси