Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинди
Local
−
13 July 9716 1 minute
Бугун, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатда Facebook ижтимоий тармоғидаги 276 та саҳифа, Telegram’даги 886 та канал, Instagram’даги 405 ва Threads 1 саҳифа, YouTube’даги 202 канал, Одноклассникидаги 44 та саҳифа, TikTok’даги 68 та саҳифа, интернетдаги айрим сайт ва китоблар киритилган.
Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишиш мумкин:
“Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram месенжерида фойдаланувчилар учун диний материалларнинг Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ёки тақиқланмаганини текшириш учун бот ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September