Ўзбекистонда Суриядаги уруш ҳудудларига кетган фуқаролар ҳақида фильм суратга олиняпти
Маданият-санъат
−
12 Апрель 2021
10680Ўзбекистонда турли қинғир ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга бориб қолган ва террористик гуруҳлар тазйиқи остида қолган ўзбекистонликлар ҳақида фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар берди.
Агентлик буюртмасига кўра, “Бухорийлар” студияси томонидан суратга олинаётган картина “Тутқунлик” деб ном олган.
Фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича 2019-2020 йилларда ўтказилган “Меҳр” операциясига бағишланади.
Қайд этилишича, кинокартинада асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, режиссёр Рашид Маликов, постановкачи оператор Алексей Вензос, рассом Дониёр Абдураҳманов, либослар бўйича рассом Елена Аитова. Фильмда Нигина Анорбоева, Феруза Собитова, Анвар Мавлонов, Фирдавс Орипов каби актёрлар роль ижро қилмоқда.
Ҳозирда фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтмоқда.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь